Қамоқхона ходимлари ҳам бодикамера билан “қуроллантирилади”
Жамият
−
03 Апрель 2021
4170Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Фармонга асосан маҳкумларни “электрон назорати”ни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда, жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштирилади.
Хусусан:
• ходимлар персонал видеорегистратор (бодикамера) билан хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади;
• маҳкумларнинг жазони ўташ тартибини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида кузатиш ва мустақил назорат қилиш имкониятига эга интеллектуал камералар (“Smart”) тизими муассасаларга ўрнатилади;
• тақиқланган буюмларни олиб кириш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида муассасаларнинг назорат ўтиш жойларида бодисканерлар ўрнатилади;
• жазони ўташ жараёнида маҳкумнинг хулқ-атвори ва шахси ҳақидаги “ахборот портрети”ни тузиш ва озодликка чиқишидан 2 ой олдин яшаш жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш имкониятини берувчи ягона электрон тизим яратилади.
Фармоннинг мазкур банди жорий йилнинг 10 майигача ижро этилиши белгиланган. Бунга ИИВ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланган.
LiveБарчаси