Қамоқдагиларга хавфсиз меҳнат қилиш, таътилга чиқиш ва меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқи берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Киритилган қўшимчалар билан маҳкумларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

•    об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода машқлар билан шуғулланиш;
•    психологик ёрдам олиш;
•    хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, меҳнатига ҳақ олиш.

Эндиликда маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг кўрсатмаси билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги аниқлаштирилди ҳамда маҳкумларнинг ҳар 6 ойда камида бир марта, шунингдек уларнинг мурожаатига кўра тиббий кўрикдан ўтказиш кераклиги белгиланди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ички ишлар вазирлиги Қамоқ озодликдан маҳрум этилганлар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг