Қамоқдаги Атамбоевнинг аҳволи оғир. Экс-президент операцияга муҳтож

Олам

image

Панжара ортида ўтирган Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоевга тўлақонли тиббий муолажалар керак: у инфаркт олди ҳолатида ва операцияга муҳтож. Бироқ 47-сонли ахлоқ тузатиш колонияси деворлари ичида собиқ Президентни даволаб бўлмайди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошев маҳаллий ОАВга хабар берди.

Адвокатнинг айтишича, 1 апрель куни М. Мирраҳимов номидаги кардиология ва терапия миллий марказидан профессор М. Бейшенқулов шикоятлар ва текширувлар асосида қуйидаги дастлабки ташхисни қўйган:

•  юрак томирлари касаллиги; 
•  стенокардия ФК 2, атеросклероз; 
•  коронар артериялар кальцинози; 
•  ишемик кардиёмиёпатия СНФК (NYHA); 
•  вақтинчалик артериал гипотензия; 
•  торакалгия; вертебрал артерия синдроми.

“Шахсий суҳбатда шифокор менга коронар артерия кальцинозаси беморнинг инфаркт олди ҳолатидан далолат беришини айтди”, дейди адвокат.

Жоошевга кўра, ҳеч нарса ўзгармаган, фақат Атамбоевнинг умуртқасида бешта янги чурра пайдо бўлган. 

“Албатта, у [Атамбоев] кузатув остида, аммо колония деворлари ичида ўзгариш йўқ. Атамбоев мураккаб даволаш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож. Улар колонияда буни таъминлай олмайди”, дейди адвокат.

Жоошевнинг қўшимча қилишича, қарийб бир ой олдин тиббий кенгаш Атамбоевнинг ҳолати бўйича хулоса бериши керак бўлган. Бироқ ҳалигача бирор-бир хулоса қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Бишкек суди Алмазбек Атамбоевни 2013 йилда жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилгани учун 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилганди. Атамбоевнинг ўзи ушбу айбловларни рад эдиб келмоқда. 

Маълумот учун, Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда Қирғизистонга президентлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг