“Қамчиқ” довонида йўлнинг бир қисмида ер чўкди
Жамият
−
18 Август 2020
10738А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, “Тошкент-Водий” йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланиш сўралган.
LiveБарчаси