“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 4 февраль куни соат 1:53 да А-373 автомобиль йўлининг 227 километрида “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Mercedes-Benz” русумли юк машинасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ёнғин тўғрисидаги хабар “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига келиб тушган. Воқеа жойига бошқарма бошлиғи Ҳ.Бобонов бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 2:28 да тўлиқ бартараф этилди.

Шунингдек, автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 февраль куни Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Gazel” русумли автомобилда ёнғин юзага келган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг