“Қамчиқ” довонида тош массалари нега тушириляпти?

Жамият

abd097964e3a590701536e541f4a1d58

Жорий йилнинг 5 cентябрь кунидан бугунги кунгача “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмидаги геологик хавфли участкаларида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига хавф солаётган кўчиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлган тош массаларини тушириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Тош тушириш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг мониторинглари натижаларига кўра амалга оширилмоқда, деб хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.

Ушбу тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, “Қамчиқавтойўл” Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ҳамда Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг куч ва воситалари жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Қамчиқ довон

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг