“Қамчиқ” довонида Nexia ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

“Қамчиқ” довонида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 6 июль куни соат 17:00 да Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг 246-километрида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Беш кишидан иборат йўловчилар автомобиль салонидан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлган. 

Бир неча дақиқа ичида ёнғин содир бўлган жойга ФВВнинг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келиб, ёнғинни бартараф этган. Автомобилдаги йўловчилар тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар уларга барча зарур ёрдамларни кўрсатган.

 Аниқланишича, ёнғин автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви оқибатида содир содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ”да бензин ташувчи автомоиль ёниб кетиб, 2 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг