“Қамчиқ” довонида ҳаракат тўхтатилди
Жамият
−
12 Март 2022
10380Бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга ҳудудда қор кўчкиси хавфи юзага келгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ҳозирда ҳудудда қор ёғмоқда.
Довон йўли очилиши билан қўшимча маълумот тақдим этилади.
LiveБарчаси