“Қамчиқ” довони қайта очилди
Жамият
−
10 Декабрь 2025 5458 1 дақиқа
“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 12:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 декабрь куни 02:30 дан бошлаб “Қамчиқ” довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганди.
Live
Барчаси
Туркиядаги конда портлаш юз берди
23 Октябрь