Қамчиқда мудҳиш ЙТҲ! Икки киши қурбон бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 июнь куни соат 12:05 да Наманган ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 247-километрида икки кишининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ҳайдовчи 30 ёшли Т.Т. бошқарувида бўлган Damas русумли автомашинасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.И.нинг бошқарувида бўлган CAMC русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилган.

Содир этилган ҳодиса натижасида Damas ҳайдовчиси Т.Т. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 21 ёшли Х.М. ҳодиса жойида вафот этган, орқа ўриндиғида бўлган йўловчи 51 ёшли Х.Қ. эса олган тан жароҳати билан Поп туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарида.

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг