“Қамчиқ”да қор ёғди (видео)
Жамият
−
04 Ноябрь 2025 9484 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни эрта тонгдан “Қамчиқ” довонининг юқори қисмида майдалаб қор ёға бошлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда.
“Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, дейилади ФВВ хабарида.
Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода қор майин ёғаётган бўлса-да, довонни қоплаганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам қор ёғаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳозирча қор нафаси Тошкент шаҳрига етиб келгани йўқ, аммо Қашқадарё, Жиззах ва бошқа тоғли ҳудудлар аллақачон қор билан қопланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида илк бор қор ёққани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль