Қамчиқда дарахт кўчатлари ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди (видео)
Жамият
−
12 Март 2021
7176Қамчиқ довонида дарахт кўчатлари билан ҳаракатланган юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари ёрдамга келган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса бугун, 12 март куни эрта тонгда “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 279-километрида содир бўлган. Фарғона вилоятига дарахт кўчатларини ортиб ҳаракатланган ISUZU русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида йўл четига ағдарилиб кетган.
Ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк автомашина ўнглашга ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси