Қамаши туманига прокурор тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия маслахатчиси Баҳриддин Баҳодир ўғли Баҳодиров Қамаши туманига прокурор этиб тайинланди.

Баҳриддин Баҳодиров прокурорлик лавозимига тайинлангунча, Қашқадарё вилояти прокурорининг халқаро ҳуқуқий масалалари бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда Президент Қамаши тумани прокурори Ҳусниддин Бобомуродов ёшлар жиноятчилигини олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмаганини айтиб танқид қилганди. Шундан сўнг у лавозимидан озод этилган.

Йиғилишда шунингдек, Ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Фурқат ва Улуғнор тумани ҳокимлари, Шофиркон, Қамаши, Хива, Чуст, Хўжайли ва Ангор туманларидаги айрим сектор раҳбарлари Президент танқидига учради.

Шохсанам Дониёрова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг