Қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
15 Февраль 2023 6048 1 дақиқа
Қашқадарёнинг Муборак туманида яшовчи муқаддам судланган фуқаро қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи муқаддам бир неча маротаба судланган фуқфародан олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь