Қабул-2021: имтиҳонларни ўтказишга қанча маблағ сарфланиши очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш учун 30 млрд сўм атрофида маблағ сарфланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов матбуот анжуманида маълум қилди.

ДТМ директорининг таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти топшириғи билан ҳозирда 5 та ҳудудда имтиҳон ўтказиш марказларининг қурилиш ишлари кетмоқда. Биргина Бухорода қурилаётган марказ биноси учун 18 млрд сўм сарфланган.

Аввалроқ, пандемия шароитини инобатга олиб, имтиҳонларни ўтказиш учун 65 та объект тайёрлангани ҳақида хабар берган эдик. Ундан 63 таси стадион ва 2 таси хиёбон. Шунингдек, эпидемиологик шароит яхши бўлиб туришини инобатга олиб 96 та ёпиқ бино ҳам тайёрланган.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг