Ниқоб тақмаган Роналду огоҳлантирилди (видео)
Спорт
−
06 Сентябрь 2020
133675 сентябрь куни Португалия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Криштиану Роналду ўнг оёғини асалари чаққани сабаб қатнаша олмади.
Футболчи ўйинни трибунада ўтириб, ниқоб тақмаган ҳолда кузатди. Шу вақтда стадион ходимаси унинг ёнига келиб, ниқобини тақиб олишини сўради. У эса огоҳлантиришни рад этмай, ёнидаги ўриндиқда турган ниқобини юзига тақди. Ушбу ҳолат акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Миллатлар лигасида иштирок этаётган Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш тўпурар Криштиану Роналдунинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Роналду машғулотларни бошлади ва ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. У биз билан бирга Швецияга боради", дейди бош мураббий.
Португалия Швецияга қарши сафар учрашувини жорий йилнинг 8 сентябрь куни ўтказади.
Рушанабону Султонова