Ўзбекистон бозорига янги – AIQAR автомобиль бренди кириб келяпти
Бизнес
−
04 Декабрь 2023
19711Жорий йилнинг 3 декабрь куни AIQAR компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи автосалони расмий фаолиятини бошлади.
Дастлабки тақдим қилинган автомобиллар eQ7 кроссовери ва ҳамёнбоп Arrizo E сўнгги авлод электромобиллари бўлди. Ушбу моделларнинг бир қувватлашда юриш масофаси 512 км ва 405 кмни ташкил этади.
AIQAR'нинг устунлик жиҳатларидан бири – бу унинг платформаси мустаҳкамлиги даражаси юқорилигида. Масалан eQ7 ни 1° га деформация қилиш учун 3 тонна куч керак бўлса, бундан бир неча баробар қиммат бошқа брендга мансуб электромобилларда нисбатан анча кам тонна кучни талаб этади.
Эслатиб ўтиш жоизки, расмий дилерлик марказларидан ташқари хар қандай йўллар билан олиб кирилган ушбу брендга таалуқли электромобилларни ишлаб чиқарувчи томонидан блоклаш тизими жорий қилинган.
Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг
Алоқа учун: +998 91 055 03 03 +998 91 033 03 03
LiveБарчаси