Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан эксклюзив видеоинтервьюни томоша қилинг

Интервью

Лойиҳа Бош ҳомийси “Неолит”компанияси. 

Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимлик лавозимини эгаллаганидан буён 6 ойдан зиёд вақт ўтди. Бу орада ҳоким ҳеч бир ОАВга расман интервью бергани йўқ. Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк интервьюсини QALAMPIR.UZ интернет нашрига таыдим этди.
 
Унда ҳокимга:

  • ҳокимлик осонми;
  • Тошкент шаҳри учун шахсий маблағларингиздан қанча сарфладингиз;
  • ўзингиз ва оилангизга қанча вақт ажратасиз ва бунда нималар билан банд бўласиз;
  • халқ, хусусан тошкентликлар сизга ишоняптими;
  • сиз Тошкент шаҳар ҳокимлигида нимани ўзгартира олдингиз;
  • бугунги жамоангизга ишонасизми;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, ЯТТ рухсатномасини олиш мумкин бўлган фаолият турлари қисқартирилди. Бунга алоқангиз борми?
  • Ўзбекистонда хорижий мамлакатлардан, хусусан Қозоғистонда техника ва қандолат маҳсулотларини олиб кириш қийинлашган. Бу Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли компаниялар монополиясими;
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев бой тадбиркорлар бўлгунга қадар қандай йўлларни босиб ўтди;
  • 25 йил ухлаганмиз деганда нимани назарда тутган эдингиз каби саволлар билан мурожаат қилинган.

 
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин. 
 
Mover’да томоша қилинг

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖаҳонгирОртиқхўжаев

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар