Измирдаги ресторанда портлаш бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 30 июнь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги ресторанлардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “SonDakika” хабар берди. 

Нашрга кўра, портлаш оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган, 63 киши яраланган. Туркия Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя жароҳатланганларнинг аҳволи оғир эканини маълум қилган.

“Тангри ҳаётдан кўз юмган фуқароларимизни ўз раҳматига олсин, ярадорларимизга эса тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, деб ёзган Ерлиқоя ўзининг Х’даги саҳифасида.

Келтирилишича, автомобиллар ва атрофдаги уйларга ҳам зарар етган. Кучли портлаш овозини эшитганлар қўрқув ва ваҳима ичида кўчага чиқишган.

Ҳудудда яшовчи одамлар эвакуация қилинган. Вазир журналистларга берган интервьюсида ҳозирда тергов давом этаётганини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ баллони сабаб бўлган.

Ҳозирда гумонланувчи шахс қўлган олинган ва тергов ишига икки нафар прокурор тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон жануби-ғарбидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 12 кончи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Измир Али Ерлиқоя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг