Ижтимоий тармоқ юлдузлари битта пост учун қанча фойда кўради?

Бу қизиқ

image

Ҳозирги кунда турли соҳа юлдузлари иш ҳақларидан ташқари рекламалардан яхшигина даромад топмоқда. Уларнинг айримлари рекламанинг ўзидан иш ҳақидан-да кўпроқ фойда олади. Хўш, ижтимоий тармоқларда пулни энг кўп “супуриб” оладиганлар кимлар?

“Ювентус” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram тармоғида энг қиммат ҳисоб қайдномасига эга. ВВС томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқдаги битта пости учун футболчи 1,6 миллион доллар (16,9 миллиард сўм) фойда олади. Иккинчи поғонада 1,52 миллион доллар билан Дуэйн Жонсон қайд этилган. Учликни Ариана Гранде якунлаб берган. У ҳар бир пост учун 1,51 миллион доллар фойда кўради.

Шунингдек, тармоқдаги энг қиммат аккаунтлар рўйхатига айни дамда ҳеч бир клубга тегишли бўлмаган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг ҳисоби ҳам киритилган. Унинг ҳисоб рақами битта пост учун 1,13 миллион  долларга (12 миллиард сўм) бойийди ва у бу кўрсаткич эвазига рейтингда еттинчи ўринни эгаллаган.

Instagram’даги ҳар бир пост учун энг кўп ҳақ оладиган юлдузлар ўнлиги:

1. Криштиану Роналду, 308 миллион обуначи — 1,6 млн доллар;
2. Дуэйн “The Rock” Жонсон, 250 миллион обуначи — 1,52 млн доллар;
3. Ариана Гранде, 247 миллион обуначи — 1,51 млн доллар;
4. Кайли Женнер, 244 миллион обуначи — 1,49 млн доллар;
5. Селена Гомес, 241 миллион обуначи — 1,46 млн доллар;
6. Ким Кардашиан, 232 миллион обуначи — 1,41 млн доллар;
7. Лионель Месси, 224 миллион обуначи — 1,16 млн доллар;
8. Бейонсе, 189 миллион обуначи — 1,14 млн доллар;
9. Жастин Бибер, 180 миллион обуначи — 1,11 млн доллар;
10. Кендалл Женнер, 172 миллион обуначи — 1,05 млн доллар.

Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду жорий йил феврал ойида ижтимоий тармоқларда 500 миллион обуначигa эга бўлган биринчи одамга айланди. Бу рақамлар Instagram, Facebook, Twitter платформаларидаги мухлисларнинг сарҳисоб қилиниши натижасида ҳосил бўлди. Instagram ижтимоий тармоғида 1 миллиардга яқин фойдаланувчи бор ва ҳар тўртинчи одам португалиялик футболчининг саҳифасига обуна бўлган. Роналдуни барча платформалардаги фойдаланувчиларнинг тахминан 15 фоизи кузатиб боради.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг