Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ой пул берилади

Жамият

image

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда (ҳозирда 1 200 000 сўм) 12 ойгача (жами 14 400 000 сўм) турар жой ижараси учун субсидия ажратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомда белгиланди.

Низомга кўра, туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга  БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Шунингдек жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

•  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини, бироқ бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қисмини қоплашга;

•  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

•  “Ёшлар дафтари”га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

•  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоиз, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга;

•  “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия. ажратишга;

•  мамлакатдаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;

•  ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

•  ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

•  “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг фуқаролик паспорти (биометрик паспорт) олиш бадалини қоплаб бериш;

•  ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;

•  “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш оилаларнинг ўқувчи фарзандлари учун бир календар йилида бир маротаба мактаб формаси хамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаш;

•  “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳамда тенгдошлари орасида намуна кўрсатган фаол ёшларнинг мамлакат бўйлаб туризм объектларига саёҳатлари учун меҳмонхона ва йўл харажатларини қоплаб бериш;

•  ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган таълим ташкилотларининг уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача. миқдорда субсидия ажратишга;

•  моддий аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратишга;

•  психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пулли пcихологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

•  ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратишга;

•  ёшларга янги турмуш қураётганда, ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга кафиллик беришга;

•  ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратишга;

•  Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календар, режада белгиланган маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;

•  маҳалладаги ёшлар етакчисининг туман (шаҳар) Васийлик кенгашига киритган илтимосномасига биноан Кенгаш раиси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан етарли даражада ҳал қилинганлиги тўғрисида ахборот беради. Мазкур ахборот асосида Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси тавсияси билан туман (шаҳар жамғармасидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш узун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга маблағ йўналтириш;

•  қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

жамғарма ёшлар субсидия Қарор низоми

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг