Ижодий имтиҳонлар натижаси эълон қилинди

Жамият

image

2020/2021 ўқув йилига республика олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Республика олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига абитуриент сифатида ҳужжат топшириб, касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлар ўзларининг талабаликка тавсия этилган ёки этилмаганлиги тўғрисидаги натижалар билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали танишишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган имтиҳонлар натижаси жорий йилнинг 25 сентябрь куни эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг