Ижара уйда фоҳишахона очган аёлга жазо тайинланди

Жамият

image

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчилардан шаҳар 3-сон ИИБ бошлиғи номига ариза келиб тушган, дейилади Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабарида. Ҳолат юзасидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, ИИБ томонидан йигит ва қиз ролига “Ф.” ва “М.” исмли шахслар жалб қилинган. 

Маълум бўлишича, ўзини Ф. деб таништирган йигит С.га қўнғироқ қилиб “Телефон рақамингизни танишимдан олдим. Майлими, уйингизда севган қизим билан бир соат дам олсам”, деб таклиф билдирган. Ижарачи бунга рози бўлиб, йигитнинг илтимосини 100 минг сўмга баҳолаган. 

“Бирровчи”ларни ижарадаги уйнинг бир хонасига жойлаган С. эса меҳмонга келган дугонаси И. билан ошхонада бемалол суҳбатлашиб ўтирган. Уларнинг қизғин суҳбатини эшик қўнғироғи бўлиб қўяди. Эшикни очган С. рўпарасида ИИБ ходимларини кўради. 

Натижада, ижара уйида фоҳишахона очган С. устидан жиноий иш қўзғатилган. Хабарда айтилишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, Нарпай кўчасидаги ушбу хонадонни яқинда ижарага олган ва осон пул топиш ниятида уйини фоҳишахонага айлантирган.

Судда гувоҳларнинг берган кўрсатмалари асосида С.нинг айби ўз исботини топди. Суд ҳайъати унга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг