Июнь ойида нархлар қанчага ўсгани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Якунига етган июнь ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.

2021 йилнинг бошидан истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар  нархларининг ўсиш даражаси 4,4 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,7 фоизни ташкил этди.

Қайд этилишича, июнь ойида озиқ-овқат нархлари 0,9 фоиз камайиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоиз кўтарилган. Хизматлар нархи эса 0,2 фоизга қимматлашган.

Жорий йил июнь ойида истeъмол нархлари индексининг (ИНИ) ўсиш даражаси 10,9 фоизга етди.

Маълумот ўрнида, июнь ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум, ўсимлик ёғи, товуқ гўшти, янги соғилган сут, музлатилган балиқ, гречка, творог, гуруч ва гуруч оқшоғи нархларида пасайиш қайд этилган. Салқин ичимликлар, шакар, мол гўшти ва қўй гўшти эса қимматлашган.

Таққослаш учун, 2020 йилнинг июнь ойида товарлар ва хизматлар ўртача 0,3 фоизга, 2019 йилда эса 0,5 фоизга арзонлашган. ИНИ эса 2020 йилнинг июнь ойида йиллик 14,2 фоизга, 2019 йилнинг июнида эса 13,6 фоизга етган эди.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг