Июнь охирида коронавирус аниқланган тошкентлик бемор вафот этди

Олам

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу расмий эълон қилинган 91-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 52 ёшли А.Х. (эркак) Россияда чап ўпка юқори бўлаги ўсмасини даволаш ва химиотерапия муолажаларидан сўнг 5 июнь куни Ўзбекистонга қайтган. Беморда ҳолсизлик, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилган ва 15 июнь куни Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси стационарига ётқизилган.

Унда 27 июнь куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик сепсис, ўткир нафас  етишмовчилигининг 2-даражаси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор ўпка  саратони,  гипертония ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг