Июль инсоният тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

Бу қизиқ

image

AҚШнинг Океан ва атмосфера миллий бошқармаси 2021 йилнинг июлини 1880 йилдан бери давом этиб келаётган кузатувлари давридаги энг иссиқ ой деб топди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

Бошқарма маълумотларига кўра, июль ойида ер юзи ва океаннинг умумий ҳарорати ХХI асрдаги ўртача ҳароратдан 0,93 даража юқори бўлган. Ўтган асрда ўртача иссиқлик 15,8 даражага тенг эди.

Маълум бўлишича, агентлик 1880 йилдан бери об-ҳавони кузатиб боради. Aввалги рекорд ҳарорат 2016 йилнинг июлида қайд этилган, кейин 2019 ва 2020 йилларда ҳам ушбу кўрсаткич такрорланган. Ҳозирги рекорд ўша йиллардаги кўрсаткичлардан 0,01 даражага ошди.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг июль ойи Осиёдаги энг иссиқ ой бўлди. Европада энг юқори ҳарорат 2018 йилнинг июль ойига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг