Италиянинг собиқ Бош вазири шифохонага ётқизилди
Олам
−
07 Апрель 2021
2533Италиянинг собиқ Бош вазири, “Олға, Италия” партиясининг етакчиси Сильвио Берлускони яна касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сиёсатчи жорий йилнинг 6 апрель куни Миландаги “San Rafaelle” шифохонасида текширувдан ўтган. Шундан сўнг шифокорлар уни кейинги назорат текширувигача муассасада қолдиришга қарор қилган.
Хабарга кўра, 84 ёшли Берлускони таътилни қизининг уйида ўтказган. Шифохонага эса вертолётда олиб келинган.
Маълумот учун, Берлускони ўтган 2020 йили COVID-19 билан касалланган эди. У “San Rafaellе” шифохонасига ётқизилиб, ўн кундан сўнг уйига рухсат берилганди.
Шунингдек, собиқ Бош вазир март ойининг охирида соғлиги ёмонлашгани туфайли шифохонада даволанган ва Милан судининг “Руби иши” мажлисида қатнаша олмаганди. Шу боис, Берлускони сохта гувоҳлик бериш ва пора олишда айбланмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси