Италияда ер остидан улкан махфий сигарет фабрикаси топилди
Олам
−
27 Сентябрь 2025 19322 2 дақиқа
Италиянинг Анкона провинциясида Молиявий гвардия мамлакат тарихидаги энг йирик яширин сигарет ишлаб чиқариш заводини фош қилди. Бу ҳақда кеча, 26 сентябрь куни “L’Unione Sarda” хабар берди.
Қайд этилишича, 1,6 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллаган ишлаб чиқариш объекти маҳорат билан яширилган ер ости бункерида жойлаштирилган.
“Ноқонуний фабрикага кириш мураккаб гидравлик қурилма орқали амалга оширилган бўлиб, у бункерни мукаммал тарзда яшириб турган. Ичкарида ускуналар ва тонналаб контрафакт сигаретлар бўлган”, дейди Молиявий гвардия вакиллари.
Аниқланган корхона йилига қарийб 2,7 миллиард дона сигарет ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, бу эса кунига тахминан 7,2 миллион дона сигарет дегани. Яширин завод таркибида тамаки қайта ишлаш ва сигарет қадоқлаш учун мўлжалланган учта линия бўлган. Ҳудуддан машҳур брендларнинг 150 тоннадан ортиқ қалбаки тамаки маҳсулотлари, ишлаб чиқариш ва қадоқлаш учун махсус ускуналар, шунингдек 170 тоннадан зиёд зарур материаллар топилган.
Ташкилотчилик даражаси ҳатто терговчиларни ҳам ҳайратда қолдирган: подвалда 18 та каравот, ҳаммомлар, душлар, ошхона ва ҳаттоки ускуна таъмирлаш устахонаси бўлиб, улар сменада ишлаган ишчилар томонидан ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлаш учун фойдаланилган.
Бункердан тайёр маҳсулотдан ташқари 12 миллион дона сохта картон қутилар, 15 миллион фильтр ва 20 миллион дона ламинатланган варақлар, шунингдек ғалтаклар ва бошқа ишлаб чиқариш материаллари топилган. Заводнинг умумий қиймати 1,75 миллион евродан ортиқ баҳоланмоқда, ишлаб чиқариш қуввати эса дақиқасига 5 минг дона сигаретни ташкил этган.
Яқин атрофда Молиявий гвардия импорт қилинган тамаки сақлаш учун ишлатилган бошқа омбор ва хоналарни ҳам аниқлаган. У ерда умумий қиймати 620 минг еврога тенг бўлган иккита автомобиль ва тўрт ярим тиркама мусодара қилинган. Уларнинг барчаси қалбаки сигаретлар билан тўла бўлган. Умуман олганда, 3,6 миллион еврога баҳоланган барча тижорий кўчмас мулк, шунингдек қора бозор қиймати қарийб 47,4 миллион еврога тенг материаллар мусодара қилинган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025