Ўзбекистон 2 июнда Туркия билан ўйнайди
Спорт
−
08 Май 2019
5578Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоа учун яна бир кучли спарринг-рақиб топилди.
Шу йилнинг 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Маълумот учун, Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Италиянинг “Милан”, “Сассуоло”, Англиянинг “Эвертон”, “Лестер”, Франциянинг “Лилль”, Германиянинг “Штутгарт”, Испаниянинг “Сельта” каби клубларида тўп сурадиган кучли футболчилар бор. Ҳозирда Туркия терма жамоасини Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда.
LiveБарчаси