Ўзбекистон МТЖ учун испаниялик ошпаз олиб келинди 

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) миллий терма жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта тайёрлаш мақсадида, футболчиларнинг соғлом овқатланишини назорат қилиш, тикланиш жараёнларини яхшилаш ва умумий тайёргарлик сифатини ошириш учун терма жамоа штабига испаниялик бош ошпаз ҳамда профессионал нутрициологни жалб қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус терма жамоа футболчиларининг тўғри овқатланиш тартибини сақлаш, энергия балансини таъминлаш ва ўйинлардаги жисмоний тайёргарликни юқори даражада ушлаб туришда мақсадида амалга оширилган.


Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари куч синашади. Барча учрашувлар  “Ҳазза бин Зайд” стадионида ўтказилади.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирги кунга қадар ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Тимур Кападзе терма жамоадан кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Ўзбекистон миллий терма жамоаси испаниялик ошпаз нутрициолог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг