Италия Президенти парламентни тарқатиб юборди

Олам

image
0:00
0:00
download

Италия президенти Сержио Маттарелла бош вазир Марио Драги истеъфога чиққанидан сўнг парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади.

“Мен 70 кун ичида бўлиб ўтиши керак бўлган янги сайловлар тайинланиши учун [парламент] палаталарини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзоладим”, деган Маттарелла парламентнинг иккала палатаси раислари билан учрашувдан сўнг. 

Квириналь саройи матбуот хизмати хабарига кўра, фармон кейинроқ Вазирлар Кенгаши раиси Драги томонидан маъқулланган.

Президентнинг таъкидлашича, “парламентни муддатидан олдин тарқатиб юбориш ҳар доим охирги танлов бўлиб қолади, айниқса, ҳозиргидек парламент палаталари олдида мамлакат манфаатлари йўлида ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб муҳим вазифалар турганда”.

“Аммо юзага келган сиёсий вазият шундай қарорга олиб келди. Кеча Сенатда бўлиб ўтган мунозаралар, овоз бериш ва овоз бериш жараёни қандай кечгани парламент томонидан ҳукуматни қўллаб-қувватлаш йўқлигини ва янги кўпчиликни ташкил этиш заруратини яққол кўрсатди”, деган Италия Президенти.

Янги сайловлар санаси кейинроқ эълон қилинади. Эҳтимолий саналар қаторида кузатувчилар 25 сентябрни ҳам тилга олган.

Кеча, 21 июль куни Италия Бош вазири Марио Драги Президент Сержио Маттареллага ўз истеъфосини тақдим этди. Ҳукуматга жорий вазифаларни бажариш вазифаси юклатилди. Ҳукумат ваколатлари парламент сайловлари натижаларига кўра янгиси тузилгунга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг