Италия ҳам ёняпти: Миланга 500 нафар ҳарбий киритилади (видео)
Олам
−
18:19 1391 1 дақиқа
Бир неча кундан бери кузатилаётган тартибсизликлар фонида Итилия ҳукумати Миланга 500 нафар ҳарбий хизматчини юборади. Бу ҳақда Италия Бош вазири ўринбосари ва Транспорт вазири Маттео Сальвинига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Италия ҳукумати намойишчилар полиция билан тўқнашган, дўконларни талаган ва мулкка зарар етказган икки кунлик тартибсизликлардан сўнг “Миланни ҳимоя қилиш” учун 500 нафар ҳарбий хизматчини сафарбар этади”, дейилади хабарда.
Қўшинларни жойлаштириш бугун, 20 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида тасдиқланадиган хавфсизлик чоралари пакетига киритилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий 17-18 октябрь кунлари Италиянинг бир нечта шаҳарларида норозилик акциялари бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Талончилик ва вайронгарчиликлар билан кечган энг йирик тартибсизликларга Милан дуч келган. Оқибатда 300 дан ортиқ киши полицияга олиб кетилган, улардан 50 га яқини ҳибсга олинган. Шаҳар марказидаги тўқнашувлар оқибатида 110 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Тартибсизликлардан сўнг Милан марказидаги дўкон ва муассасаларга етказилган зарар 700 минг евродан ошди. Бутун мамлакат бўйлаб эса, “Unimpresa” бизнес-уюшмаси баҳолашига кўра, умумий зарар миқдори 1,6 миллион еврога етмоқда.
Live
Барчаси