IT бўйича халқаро сертификат олганларнинг харажати қопланади

Технология

image

Эндиликда Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар my.gov.uz портали орқали ариза топшириб, халқаро сертификат ёки ўқишга сарфлаган харажатларининг 50 фоизини қоплатиб олишлари мумкин. Бу ҳақда порталнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Coursera, Orasle, Udemy, Misrosoft, Google ва бошқалар сертификат олиш мумкин бўлган йўналишлар сирасига киради.

Шунингдек, келиб тушган аризани кўриб чиқиш, сертификатни текшириш ва пластик картага пул маблағини тушириб бериш муддати 17 иш кунида амалга оширилади. Имтиҳон харажати махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 кун ўтмасдан мурожаат этилганда компенсация қилинади.

Маълумот учун, агар талабгор 16 ёшга тўлмаган бўлса, аризани тўлдиришда ота-онаси ёки васий ҳақидаги маълумотларни келтиради.

Онлайн аризани ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтмиз, жорий йилнинг 16 июнь куни бўлиб ўтган анжуманда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистонда чет тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR сертификати учун имтиҳонлар бепул бўлиши мумкинлиги ҳамда халқаро IELTSʼ сертификатидан 7 балл олган фуқарога Ёшлар агентлиги сарфланган пулни тўлиқ қайтариб бераётгани ҳақида маълум қилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг