Ит бошини машинага “ёпиштирган” ҳайдовчи аниқланди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2022
13752Ижтимоий тармоқларда Сирдарёдаги “Жигули” ҳайдовчиси итини ўлдириб, бошини машинага “ёпиштириб” олгани акс этган сурат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Мазкур ҳолатга сабаб бўлган шахс Гулистон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро А.А. экани аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаро жорий йилнинг 28 ноябрь куни ўзига қарашли фермадан яшаш хонадонига итини олиб кетиш мақсадида машинасини юкхонасига жойлаб олган. Унинг ити автомашинанинг ёқилғи қуйиш баки қопқоғидан бошини чиқариб олган. Шундан сўнг, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан суратга олиниб нотўғри талқин қилинишига олиб келган.
Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан ҳайдовчига профилактик тушунтиришлар берилган. Шунингдек, фуқаро хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича огоҳлантирилган.
LiveБарчаси