Ит акулага ташланди (видео)

Бу қизиқ

image

Багама оролларидан бирида уй ити болға бошли акулага ҳужум қилиб, сайёҳларни ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

Ит ва акуланинг жанги гувоҳлардан бири томонидан олинган видеога тушиб қолган. Кадрларда итнинг йиртқични қандай пайқагани, сувга сакраб тушиб, унинг устига чиқишга урингани кўрсатилган. Экрандан ташқарида, елканли қайиқда ўтаётган сайёҳлар ҳаяжон билан итни орқага қайтариш учун қичқирган. 

“Ит ёки ўз оролини ҳимоя қилишни, ёки шунчаки катта балиқдек туюлган акула билан ўйнашни хоҳлади. Қандай бўлмасин, ит унинг устига сакраб чиқди”, дейди сайёҳлик агентлигидаги бронлаш менежери. 

Ит акула билан икки ярим дақиқа курашди ва ниҳоят уни қирғоқдан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлган.

Ит шахсий оролнинг ягона резиденти ва бу ернинг қўриқчисига тегишли. Ит ҳар доим ўтаётган сайёҳларни кутиб олгани сабабли, у маҳаллий экскурсия дастурининг бир қисмига айланган. 

“Ит яхтани қувиб, салом айтиш учун сайёҳлар олдига югуради. Бу саёҳатнинг бир қисмига айланди. Биз доимо сузиб юрганимизда итга қўл силтаб қўямиз”, деб тушунтирди менежер.

Маълумот учун, болға бошли акулалар илиқ тропик қирғоқ сувларида ва континентал ҳавзаларда учрайди. Бошининг болғага ўхшаш ғайриоддий шакли туфайли шундай номланган. Йиртқичнинг узунлиги олти метр, вазни эса 580 килограмга етиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг