“Ит ҳукмронлиги”, “Encanto”: “Олтин глобус” мукофоти ғолиблари аниқланди

Маданият-санъат

image

Кеча, 9 январь куни АҚШда “Олтин глобус” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Калифорниянинг Беверли-Хиллс шаҳридаги “Beverli Xilton” меҳмонхонасида ўтказилган бу маросим ўз тарихидаги 79-бўлди.

Ғолиблар Голливудда яшовчи 90 нафар халқаро журналистнинг овоз бериш йўли билан танланди. Аммо мукофотни топшириш маросими ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди ва унда журналистлар иштирок этмади. Ғолиблар рўйхати мукофот сайтида эълон қилинди.

Янги Зеландиялик режиссёр Жейн Кемпионнинг “Power of the Dog” (Ит ҳукмронлиги) фильми “Энг яхши драматик фильм” номинациясида, Стивен Спилбергнинг “West Side Story” (West Side ҳикояси) фильми “Энг яхши мусиқий комедия” номинациясида ғолиб деб топилди.

Диснейнинг “Encanto” мультфильми “Энг яхши анимацион фильм” номинациясида, “Sit behind the wheel of my car” (Менинг машинамнинг рулига ўтир) япон драмаси “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида “Олтин глобус”га сазовор бўлди.

Уилл Смит “King Richard” (Қирол Ричард) фильмидаги образи учун “Драмадаги энг яхши актёр”, Никол Кидман эса “Being Ricardo” (Рикардо бўлиш) фильмидаги роли учун “Драма йўналишидаги энг яхши актриса” номинациясида ғолиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг