ISW Украинадаги уруш қачонгача давом этиши бўйича прогнозларни берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина уруш тўлқинини ўз фойдасига бурди, аммо ҳозирги қарши ҳужум қайсидир вақтда якунланади. Украина барча ҳудудларни озод қилиш учун янги ҳужумлар уюштириши керак. Шу муносабат билан уруш 2023 йилгача давом этади. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчилари Украинадаги фронтдаги вазият ҳақидаги янги ҳисоботида айтиб ўтган.

“Ҳозирги қарши ҳужум урушни тугатмайди. Рус қўшинлари барқарор мудофаа чизиғини тиклаши, ҳатто маҳаллий қарши ҳужумларни бошлаши мумкин. Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудни озод қилишни якунлаш учун, янги қарши ҳужум операцияларини бошлаши керак. Шу муносабат билан уруш 2023 йилгача чўзилиши мумкин”, дейди ISW экспертлари.

Қайд этилишича, Украина расмийлари босқинчиларнинг эътиборини асосий ҳужум амалга оширилиши керак бўлган ҳудудлардан чалғитиб, Херсон вилоятида қарши ҳужумга тайёргарликни муҳокама қилишган. Пухта тайёргарлик туфайли режа амалга ошган.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари Харьков ва Херсон вилоятларидаги Россия қуруқлик линияларига ҳужум қилиш учун HIMARS (ялпи ракета тизими – таҳр.) ва бошқа Ғарб қуролларидан фойдаланган. Бу операциянинг муваффақияти учун замин яратган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг