Истанбулда осмонўпар бино ёниб кетди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги 24 қаватли турар-жой биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Истанбулнинг Кадикўй туманидаги Фикиртепе маҳалласида жойлашган турар-жой биносида ёнғин аввал пастки қаватларда бошланган, аммо тез орада ташқи қопламалар орқали юқори қаватларга етиб борган. Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаган.

Маълум бўлишича, бино аҳолиси хавфсиз эвакуация қилинган.

“Уй ва бир қатор қўшни бинолар аҳолиси эвакуация қилинди”, деб хабар берди телеканал. 

Кадикўй, Ускудар, Умрание ва Картал муниципалитетларининг ўт ўчириш бўлинмалари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилган. 

Ҳозирда ёнғин бутунлай ўчирилган.

Шаҳар мэри Экрем Имомўғли аҳолини эвакуация қилиш чоғида ҳеч ким ҳалок бўлмагани ва жароҳат олмаганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг