Истанбулда машҳурлар яна наркотик билан ушланди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Контрабанда, наркотик ва иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бюроси томонидан олиб борилган тергов доирасида 17 киши ҳибсга олинди. Уларнинг орасида бир нечта машҳур номлар ҳам бор. Бу ҳақда бугун, 17 февраль куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Тергов доирасида “истеъмол қилиш мақсадида гиёҳванд ёки психотроп модда сотиб олиш, қабул қилиш ёки сақлаш ёхуд гиёҳванд ёки психотроп модда истеъмол қилиш”, “фоҳишаликни рағбатлантириш ва воситачилик қилиш” ҳамда “гиёҳванд ёки психотроп модда истеъмолини осонлаштириш” жиноятлари бўйича 25 нафар гумонланувчига нисбатан махсус операция ўтказилган ва 17 киши ҳибсга олинган. Уларнинг уйларидан жами 52,46 грамм “марихуана” топилган. 

Қўлга олинган шахслар:

  1. Исмоил Ҳожиўғли;
  2. Мурот Далқилич (хонанда);
  3. Каан Тангўзе (“Думан” гуруҳи солисти);
  4. Ҳоқон Тунчелли (“Терзи” номли муассаса соҳиби);
  5. Мурод Жавоҳирўғли;
  6. Бариш Талай;
  7. Ҳоқон Ҳакиз;
  8. Камол Доғулу;
  9. Мурод Ўзтурк (тадбиркор);
  10. Муродхон Курт (“Züber” ҳамкори);
  11. Ноилжон Курт (“Züber” ҳамкори);
  12. Алихон Тошқин;
  13. Толга Сезгин;
  14. Рамазон Баяр;
  15. Айгун Айдин;
  16. Бусе Гўркем Наржи;
  17. Фурқон Кочан.

8 нафар гумонланувчини қўлга олиш бўйича қидирув ишлари давом этмоқда, қўлга олинган шахсларнинг процессуал ҳаракатлари эса тегишли бўлим бошқармалари томонидан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ ҳам Туркияда машҳур қўшиқчилар ва актёрлар гиёҳванд моддаларни тарғиб қилиш ва контрабанда билан боғлиқ иш доирасида ҳибсга олинганди. Уларнинг орасида Ҳадисе, Дилан-Энгин Пўлат, Симге Сағин, Демет Эвгар ва Кубилай Ака каби таниқли шахслар ҳам бор эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Истанбул машҳурлар наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг