Истанбулда катта фабрикадаги ёнғинда 4 нафар хорижлик ҳалок бўлди
Олам
−
22 Июнь 2019
3280Бугун, 22 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Буюкчекмеже туманидаги текстил ва пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи фабрикада чиққан ёнғинда 4 нафар хорижий фуқаро ҳалок бўлди.
CNN Turk хизматининг маълум қилишча, “Жумҳурият” маҳалласидаги майдони 1 500 квадрат метр бўлган 4 қаватли фабрикада ҳозирча номаълум сабаб билан ёнғин чиққан.
Воқеа жойига кўплаб полиция ва тиббий тез ёрдам ходимлари етиб келган. Қутқарувчилар ёнаётган бинода қолиб кетган 20 ишчини қутқарган. Ўт ўчирувчилар ёнғиндан кейин 4 ишчининг жасадини топишган.
Ёнғин бўйича Истанбул ҳокимияти расмий маълумот берган. Унда 4 кишининг хорижий фуқаро экани ва бошқа баъзи маълумотлар айтилади.
“Жароҳатланган 2 нафар хорижлик шифохонага етказилди. Ёнғинда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этяпти. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказган зарарини аниқлаш учун суриштирув ишлари бошланди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси