Истанбулда ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Болгарияга ишлашга бориб, ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Қайд этилишича, консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябрь ойида фуқаро Болгариядан Туркияга учиб келган ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмат” жоме масжиди яқинида ўзига тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган. 

Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб, вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлаган. 

Шу билан бирга, “Uzbekistan Airways” АЖ Истанбул ваколатхонаси ва бир гуруҳ ўзбеклар ҳомийлигида Ж.М.га  авиачипта харид қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизи сабаб Истанбулда кўчада қолиб кетган она Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг