Исроилнинг Ливанга зарбаси оқибатида БМТ ходимлари ҳам ҳалок бўлди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ходими ва ташкилотнинг шартнома асосида ишлаган ходими Исроилнинг Ливаннинг турли минтақаларига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ташкилотнинг республикадаги ваколатхонаси хабар берди.

“БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Ливанда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлари оиласининг икки қадрдон аъзосининг ўлдирилганидан ғазаб ва чуқур қайғусини билдиради”, дейилади хабарда.

Ливан шарқидаги Бекаа водийсидаги БМТ қочқинлар комиссарлиги идорасида 12 йил ишлаган Дина Дарвиш ва унинг кенжа ўғли Исроил ракетаси оиласининг уйига келиб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Шифокорлар Динанинг эри ва унинг иккинчи ўғлини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.

Бундан ташқари, кеча, 23 сентябрь куни Ливан жанубидаги Тир шаҳрининг ўққа тутилиши оқибатида БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг ушбу шаҳардаги ваколатхонаси билан контракт тузган тозалаш компанияси ходими Али Басма ҳалок бўлди. У БМТ агентлигида етти йилдан бери ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроилнинг Ливаннинг турли минтақаларига берган зарбалари оқибатида деярли 560 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ушбу қурбонларнинг қанчаси “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор экани номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг