Исроилнинг энг яхши снайперини ҲАМАС мергани отиб ўлдирди
Олам
−
09 Ноябрь 2023
23409Исроил армиясининг энг яхши снайпери Бариба Яриэля ўлдирилди. Бу ҳақда Фаластинни қўллаб-қувватловчи “Тumblr” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 9 ноябрга ўтар кечаси Исроил армиясининг энг яхши снайпери Бариба Яриэля ҲАМАС мергани томонидан ўлдирилган.
Яриэля 2012 йилда мамлакат армияси таркибига қўшилган “Гивати” махсус бўлинмасининг 100 фоиз самарадорликка эга мергани бўлган. Шу боис у ОАВда (Исроил) доим қаҳрамон сифатида мақтаб келинган.
Манбаларга кўра, яҳудий снайпери ўз интервьюларида айниқса, фаластинликларнинг тиззасини нишонга олишни яхши кўришини айтган. У бугунгача ҳеч қачон нишондан адашмагани ҳақида маълумотлар бор.
LiveБарчаси