Исроилликлар мудофаадаги шармандали ҳолат учун Нетаньяхуни айблаяпти
Олам
−
03 Ноябрь 2023
16389Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужуми пайтида Исроил мудофаасидаги шармандали муваффақиятсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаётгани яҳудийларни ғазаблантиряпти. Шу боис Исроил фуқароларининг аксарияти урушдан кейин Бош вазирни истеъфога чиқишга чақирмоқда. Бу ҳақда "Axios" нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Нетаняху ҳеч қандай айбни тан олмаган ягона амалдор бўлиб қолмоқда. Бу стратегия эса жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўляпти.
ҲАМАС ҳужумидан бир неча ҳафта ўтгач , Исроил Мудофаа кучлари штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герзи Ҳалеви, ҳарбий разведка бошлиғи Аҳарон Ҳалива ва бошқа юқори мартабали қўмондонлар хавфсизликдаги камчиликларни тан олиб, бунинг учун жавоб беришга тайёрликларини билдирган.
Ҳаттоки, Мудофаа вазири Йоав Галлант ҳам жамоатчиликдан узр сўраб чиққан. Нетаньяху эса бир неча бор урушдан кейин тергов бўлишини айтди ва Исроилнинг барча олий раҳбарлари маълум даражада жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
Аммо ўтган ҳафта бўлиб ўтган матбуот анжуманида Нетаньяху журналистларнинг Исроил разведка ва мудофаа идораларининг йўл қўйган хатолари ҳақидаги саволларидан қочиб, масъулиятни ўз зиммасига олишдан бош тортгани кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
У журналистларнинг барча саволларига "Билмадим, мен ҳозир фақат бир нарса – урушда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпман", дея умумий жавоб берган.
Нетаньяхунинг сиёсий аҳволи ҳақидаги сўровномада исроилликларнинг 70-80 фоизи Нетаньяхунинг урушдан кейин истеъфога чиқишини кутаётганини айтган. Таҳлилчиларга кўра, сўров натижалари у бошчилигидаги "Ликуд" партиясининг ҳам обрўси сезиларли даражада тушиб кетаётганини кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь