Исроилда яна теракт содир бўлди
Олам
−
07 Октябрь
10478Кеча, 6 октябрь куни Исроилнинг Беэр-Шева шаҳридаги автобус бекати яқинида теракт содир бўлди. Бу ҳақда “The Times of Israil” хабар берди.
Қайд этилишича, террорчи шаҳарнинг марказий вокзалида жойлашган McDonald’s ресторанига бостириб кириб, одамларга қарата қуролдан ўт очган. Оқибатда 10 киши яраланган, 19 ёшли сержант аёл вафот этган.
“Биз ўқ овозларини эшитдик, кейин эса террорчи қуроли билан ўқ отаётганини кўрдик. У барча деразаларни синдирди. Биз эшикни ёпиб қўйдик ва ичкарига яшириндик, шунинг учун у кира олмади ва 15 дақиқадан сўнг қайтиб чиқдик”, дейди McDonald’s филиали менежери Тарин Якобов.
Полиция ҳам отишмани теракт сифатида баҳолаган, аммо қуролли шахснинг шахси ҳақида маълумот бермаган. 29 ёшли ҳужумчи воқеа жойининг ўзида йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 октябрь куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳри Яффа ҳудудида отишма ва қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланганди.