Исроилда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонлик муҳожир эркак ракета огоҳлантириши пайтида суратга олинган видеоси тарқалиб кетганди. Мазкур ҳодисадан сўнг эркак Исроил полицияси томонидан ҳибсга олингани акс этган видео ҳам тарқалди

Маълум бўлишича, бир неча кун аввал ўзбекистонлик муҳожир эркак огоҳлантириш сигнали янграган пайтда паноҳ жойларига югураётганларни видеога олган. Видеода у “Мана ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди. Ҳеч ким йўқ”, деб айтган.

Видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўплаб исроилликларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Хабарларга кўра, эркакни бухоролик санъаткор Ави Ҳен кўчада таниб қолиб, ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган ва кўп ўтмай полиция етиб келиб, эркакни сўроқ қилиш учун ҳибсга олган.

Ўзбекистонлик эркак бу айбловни рад этиб, видео ўзининг танишларига қаратилганини айтган. Унинг айтишича, огоҳлантириш пайтида танишлари уни ёлғиз қолдириб, бомбапаноҳга қочгани учун шу видеони ҳазил тариқасида олган ва видеонинг бу қадар кенг тарқалишини кутмаган. 

Мазкур ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Новосибирск вилоятининг Карасукск туман суди ноқонуний миграцияни ташкил этишда айблаб, Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

муҳожир Исроил Ўзбекистон фукароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг