Исроилда шошилинч фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
11:40 5975 1 дақиқа
Исроилда шошилинч фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Исроилл Кац махсус қарорни имзолади.
Қарорда айтилишича, Исроил давлати ўзига хавфсизлик таҳдидларини бартараф этиш учун Эронга қарши профилактик ҳужум бошлаган.
Бундан келиб чиқиб, яқин келажакда Исроил давлати ва унинг тинч аҳолисига ракета ҳужуми ва дрон ҳужуми кутилмоқда.
Шунинг учун, Фуқаролик мудофааси тўғрисидаги қонун билан унга берилган ваколатга мувофиқ, Мудофаа вазири Исроил давлати бўйлаб фронт ортида махсус фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги махсус фармонни имзолаган.
Фронт қўмондонлиги ва расмийларнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш ва хавфсиз ҳудудларда қолиш жуда муҳимдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида кучли портлашлар содир бўлганди. Расмий манбаларга кўра, бу ҳужум Исроил томондан уюштирилган.
Live
Барчаси