Исроилда иккита портлаш юз берди
Олам
−
23 Ноябрь 2022
5427Бугун, 23 ноябрь куни эрталаб Исроилнинг Қуддус шаҳрида иккита портлаш содир бўлди. Жами 18 киши жароҳатланган. Бу ҳақда "The Jerusalem Post" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, биринчи портлаш Қуддусга кираверишдаги марказий автовокзал яқинида рўй берган. Унда етти киши жароҳат олган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Иккинчи портлаш бир неча дақиқадан сўнг Қуддус шимолидаги Рамот чорраҳаси яқинида содир бўлган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ Исроил полицияси портлашга автобус бекати ёнидаги сумка ичига жойлаштирилган бомба сабаб бўлганини айтмоқда.
Полиция икки портлашни келишилган қўшма ҳужум сифатида баҳоламоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023