Исроилда Бош вазир қароргоҳи яқинида намойиш ўтказиш тақиқланди

Олам

image

Исроил полицияси ҳукумат томонидан олиб борилаётган ишларни танқид қилиш учун бугун, 28 октябрь куни режалаштирилган норозилик намойишларига рухсат бермади. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” газетаси хабар берди.

“Исроил полицияси шанба оқшомида Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Кесариядаги қароргоҳи яқинида режалаштирилган норозилик намойишларига рухсат бермасликларини айтди, чунки улар уруш пайтида сиёсий намойишларга рухсат бермаяпти ва полиция кучлари бундай йиғилишларни тарқатиб юбориш учун ҳаракат қилиши ҳақида огоҳлантирди”, дейилади хабарда.

“Associated Press”нинг ёзишича, кўпчилик исроилликлар Нетаньяху ҳукумати ҲАМАСнинг мамлакатга ҳужуми оқибатларига муносабатидан норози эканини маълум қилган. Сўровлар Нетаньяху ва  жамоасининг рейтинги “пасайиб бораётганини” кўрсатган. Бунга Вазирлар Маҳкамаси раҳбари узоқ вақт давомида содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмагани сабаб бўлган. 

“Аҳолининг норозилигини Бош вазирнинг шифохоналарга бормагани ва қурбонларнинг оиласи билан учрашмагани ҳам кучайтирмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазо секторидаги воқеалар сабаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида Исроилга қарши намойишлар бўлган, бунинг ортидан Исроил Миср ва Марокашдаги дипломатик ваколатхоналарини эвакуация қилганди. Туркия эса бугун, 28 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Фаластинни қўллаб-қувватловчи йирик митингга Саудия Арабистони, Миср, Ливия, Ливан ва Иордания раҳбарларини таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг