Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Олам

image

Исроилда ҳантавирус билан боғлиқ илк ҳолат расман қайд этилди. Бу ҳақда “ The Jerusalem Post” хабар берди.

Маълум қилинишича, бемор бир неча ой олдин Шарқий Европада бўлган вақтда вирусни юқтириб олган. У ҳантавирусга хос симптомлар пайдо бўлганидан кейин шифокорларга мурожаат қилган.

Ҳозирча беморнинг шахси, қаерда яшаши ва унга ташхис қўйилган тиббиёт муассасаси номи ошкор қилинмаган.

Беморга антитана текшируви ўтказилган ва у ҳантавирус билан алоқа бўлганини кўрсатган. Кейинчалик тест орқали вирус юққани тасдиқланган.

Шифокорлар маълумотига кўра, беморнинг аҳволи барқарор. У реанимацияга муҳтож эмас, қатъий изоляцияга ҳам олинмаган ва ҳозирда шифокорлар кузатуви остида қолмоқда. Бу ҳолат ҳақида Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳам хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания бортида ҳантавирус тарқалиши кузатилган Нидерландияга тегишли MV Hondius круиз кемасини қабул қилишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳантавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг